Токио Олимпиадасида қатнашадиган спортчиларнинг биринчи гуруҳи Японияга етиб келди

16:22 01 Июнь 2021 Спорт
577 0

Фото: globallookpress.com

Австралиянинг софтбол бўйича аёллар жамоаси 1 июнь сешанба куни Токио ёзги Олимпиада ўйинлари олдидан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун Японияга етиб келган.

Терма жамоа олиб келган самолёт Токионинг Нарита халқаро аэропортига қўнган. Бу Японияга бўлажак мусобақа олдидан келган олимпиячиларнинг биринчи гуруҳи ҳисобланади.

Маълумки, спортчилар ва жамоа ходимлари "COVID-19"га қарши олдиндан эмланган. Улар уч кун меҳмонхонада бўладилар ва шундан сўнг машғулотларга киришадилар.

Австралия терма жамоаси Олимпиадага тайёргарлик кўриш учун 12 га яқин учрашув ўтказмоқчи.

Токиода ёзги Олимпиада ўйинлари 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Аммо пандемия туфайли мусобақа қолдирилди ва жорий йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?