Токио-2020нинг илк чемпиони аниқланди, у ўқ отиш спорти вакиласи
Бугун эрталабдан Япониянинг Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг асосий мусобақаларига старт берилди. Ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб ўқ отиш спортида иштирок этаётган ягона вакиламиз Мухтасар Тохирова ўз омадини синаб кўрди.
Афсуски, ёш ва умидли спортчимиз 10 метрга милтиқдан отиш баҳсларида кутилган натижани қайд этолмади. Якунда у ўз иштирокини 33-ўринда якунлади.
Ушбу йўналишда 1-ўринни Хитой вакиласи Киан Янг қўлга киритди ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг илк чемпиони сифатида тарихга кирди.
Кумуш медаль россиялик Анастасия Галашинага насиб этган бўлса, Швейцария терма жамоаси аъзоси Нина Кристен ўз уйига бронза медали билан қайтадиган бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг