Токио-2020: Турсуной Раҳимова Олимпиадада ғалабага эришган илк ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирди

09:27 25 Июль 2021 Спорт
1492 0

Токио-2020 Олимпиадасининг иккинчи кун дастурида бокс баҳсларига ҳам старт берилди.

Куннинг биринчи жанги ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова иштирокида кечди.

-51 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган вакилимиз полшалик Сандра Драбикка қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда чиройли жанг ўтказган Раҳимова рақибаси устидан иродали ғалабага эришди.

Шу тариқа Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк боксчи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда. Унинг кейинги босқичдаги рақибаси туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер