Токио-2020: пара дзюдочи Учқун Қуронбоев Ўзбекистонга дастлабки олтин медални тақдим этди

14:58 27 Август 2021 Спорт
779 0

Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган Паралимпия ўйинлари доирасида бугун дзюдо мусобақаларига старт берилди.

Пара дзюдо бўйича бугунга белгиланган баҳсларга эркаклар ўртасида -66 кг вазн тоифасидаги беллашувлар якун ясаб берди. Эътиборлиси, бугунги пара дзюдо мусобақалари ҳамюртимиз Учқун Қуронбоев иштироки билан якунланди. Олтин медаль учун кечган баҳсда Учқун испаниялик пара дзюдочи Серхио Ибанезга қарши татамига чиқди.

Гарчи беллашув давомида ҳамюртимиз бироз фаолроқдек кўринган бўлсада, афсуски асосий вақтда ғолиб аниқланмади. Қўшимча бўлимларда эса Учқун томонидан ишлатилган усул «Вазари» баҳоси билан баҳоланди ва бу ҳамюртимизга Паралимпия ўйинларининг олтин медалини тақдим этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?