Токио-2020: Ўзбекистонлик таэквондочиларнинг рақиблари маълум бўлди
Эртага Япониянинг Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинлари расман очилади. Бугун эса бир қатор спорт турлари бўйича қуръа ташлаш маросимлари ўтказилиб, олимпиячилар ўз рақибларини билиб олишди. Жумладан, таэквондо мусобақаларига ҳам қуръа ташланди.
Унга кўра, 25 июль куни даянга чиқадиган Улуғбек Рашитов дастлабки босқичда Мали давлати спортчиси Сейду Фофанага қарши жанг қилади. Ушбу жуфтлик ғолиби 1/8 финалда кореялик Ли Даэ Хун билан куч синашади.
26 июль куни Нигора Турсунқулова нимчорак финалда хитойлик Жанг Менгю билан тўқнаш келади. Худди шу куни ҳамюртимиз Никита Рафалович нимчорак финалда Доминикан Республикаси вакили Мойзес Эрнандес билан жанг қилади.
Ниҳоят 27 июлда Светлана Осипова 1/8 финалда қозоғистонлик Жансел Дениз билан баҳс олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг