Токио-2020: Ўзбекистон пара дзюдо мусобақаларида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади
Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари доирасида пара дзюдо дастури ўз ниҳоясига етди.
Эътиборлиси, пара дзюдочиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Шу ўринда таъкидлаш лозим, пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жами 12 нафар спортчи билан йўл олган эди. Шулардан 7 нафари эркаклар, 5 нафари аёллар.
Афсуски, Токиога етиб боргач, 3 нафар пара дзюдочимиз – Лобар Хуррамова, Севинч Салаева ҳамда Васила Алибоевада коронавирус инфенкцияси аниқланди ва шу сабабли улар мусобақада иштирок эта олишмади. Яна бир спортчимиз Шуҳрат Бобоев эса бронза медали учун беллашувни давом эттираётган эди, бироқ кутилмаган жароҳат туфайли у ҳам курашдан чиқди. Ўта оғир вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ширин Шарипов эса ҳакамлар томонидан рақибига нисбатан қоидага зид усулни қўллагани учун дисквалификасия қилинди. Ваҳолангки, унда ҳам медаль олиш имконияти юқори эди.
Шунга қарамасдан, татамида ҳақиқий ирода намойиш эта олган Ўзбекистон пара дзюдочилари умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, Эрон ва Бразилия каби терма жамоаларни ортда қолдиришга эришди.
Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:
Эркаклар
-66 кг: Учқун Қуронбоев – олтин,
-73 кг: Феруз Сайидов – олтин,
-81 кг: Довурхон Кароматов – кумуш,
-100 кг: Шариф Ҳалилов – бронза.
Аёллар
-57 кг: Парвина Самандарова – кумуш,
-63 кг: Нафиса Шерипбоева – бронза.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг