Токио-2020: Ўзбекистон байроқдорлари ўзгарганига муносабат билдирилди
Бугун саноқли соатлардан сўнг Япониянинг Токио шаҳрида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланади.
Аввалроқ, афсонавий гимнастикачимиз Оксана Чусовитина ва боксчимиз Бобоусмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлиши маълум қилинган эди. Сўнгги паллада мамлакатимиз спорт делегацияси байроқдорлари ўзгарди. Бу ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Туризм ва спорт вазирлиги мазкур ҳолатга изоҳ берди.
Вазирликнинг изоҳлашича, эртага Бобоусмон Батуров рингга чиқиши керак. Хавфсизлик нуқтаи назаридан очилиш маросимида иштирок этадиган ҳар бир киши тадбирдан бир неча соат олдин стадионга етиб бориши, тадбир давомида тик оёқда туриши, текширувлардан ўтиши лозим. Бу эса спортчиларни уринтириб қўйиши табиий.
«Шуни инобатга олган ҳолда мамлакатимиз делегацияси раҳбарияти байроқдорларни ўзгартиришга қарор қилди. Бобоусмоннинг ўрнини ўзбек бокси фахри Баҳодир Жалолов эгаллади.
Ўз навбатида 25 июль куни баҳсларга киришадиган Оксана Чусовитина ҳам ўзининг сўнгги олимпиадасига жиддий ҳозирлик кўриш мақсадида ўз ўрнини бўшатди ва спорт гимнастикаси афсонасини Нигора Турсунқулова алмаштирди», дейилади вазирлик изоҳида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг