Токио-2020 Олимпия ўйинлари олтин медалисоҳиби Улуғбек Рашитов бухоролик ёшлар билан учрашди

11:27 04 Октябр 2021 Спорт
1742 0

Таэквондо бўйича Токио-2020 Олимпияда ўйинлари олтин медал сохиби Улуғбек Рашитов Бухорога ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди

Ташриф давомида Олимпия чемпиони бухоролик ёш таэквондочилар билан учрашди. Мазкур учрашув “Ўзбекистон PEPSI” компанияси ҳомийлигида вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Таэквондо ВТ Ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими ташаббуси билан ташкил этилди.

Чемпион билан суҳбат Бухоро тумани ўсмирлар спорт мактабига қарашли спорт мажмуасида ташкил этилди. Ушбу спорт тадбирида Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Шахриёров, ўринбосари И.Мирзаев, Бухоро вилояти МОҚ вакили Х.Хусенов ҳамда Ўзбекистон Таэквондо ВТ Ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими рахбари О.Ахадовлар қатнашишди.

Тадбир давомида Ботиржон Шахриёров ҳамда Х.Хусеновлар чемпионга ўзларининг эсдалик совғаларини тақдим этишди. Шунингдек, мазкур учрашувдан рухланган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига чемпионимиздан жавоблар олишди. Шу билан бирга Улуғбек Рашитов олимпияда ўйинлари чоғидаги ҳис-ҳаяжонлари ва шу натижаларга эришиш учун у қандай мехнат қилиб, сабр ва харакат ила ушбу марраларни забт этгани хақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер