Токио-2020 ўйинлари телетомошабинлар томонидан тарихдаги энг кўп кўрилган Олимпиада бўлди, баҳсларни 3 миллиард инсон томоша қилган
2021 йил Японияда ўтказилган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари коронавирус пандемияси хавфи туфайли томошабинларсиз ўтказилди. Аммо Токио-2020 (бир йил кейин ўтказилди) ўйинлари телетрансляциялар орқали энг кўп кўрилган Олимпиада бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Буни Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ўзининг дунё Олимпия оиласига йўллаган Янги йил табригида айтиб ўтди.
ХОҚ раҳбарининг фикрларига кўра, Токио-2020 ўйинлари юқори савияда ўтказилди ва телетомошабинлар томонидан мусобақа тарихида шу пайтгача энг кўп кўрилган Олимпиада бўлди.
Унинг маълум қилишича, баҳсларни 3 миллиард инсон томоша қилган. Томас Бах, шунингдек, ҳозирда Олимпия оиласи Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларини ҳам юқори савияда ўтказишга эътибор қаратганини қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг