"Токио — 2020": Ассакалов жаҳон чемпиони устидан ғалаба қозонди

08:29 03 Август 2021 Спорт
1078 0

Юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларини ғалаба билан бошлайди. -87 кг вазн тоифасида иштирок этаётган полвонимизга грузиялик курашчи рақиблик қилди.

2019 йил -82 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Лаша Гобадзега қарши кечган беллашувда Ассакалов ҳисобда орқада қолаётганига қарамай ўзида ирода намойиш эта олди ва якунда ғалабани илиб кетди, деб хабар берди. 

Энди у кейинги даврани Хорватия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер