Токио-2020: Ассакалов ярим финалга чиқолмади
XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг юнон-рум кураши баҳсларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Рустам Ассакаловнинг чорак финал беллашуви якунига етди.
Ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда тажрибали спортчимизга хорватиялик Иван Хуклек рақиб бўлди.
24 ёшли Иван Хуклекнинг жаҳон чемпионатларидаги энг юқори натижаси 8-ўрин (2019 йил, Нур-Султон) бўлиб, Европа чемпионатида эса 15-ўринни эгаллаган.
Шунга қарамай, тажриба ва ёшлик шижоати қарама-қаршилигида афсуски иккинчи томон устунлик қилди. Хуклек 4-1 ҳисобида ғалабага эришиб, ярим финалга йўл олди. Энди унинг финалга чиқиши учун мухлислик қиламиз. Ўшанда Ассакаловда бронза учун имконият туғилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг