Тизим бундан йироқ, баралла айтишимиз мумкин — Қуролли Кучлар академияси бошлиғи ўринбосари ҳарбий ОТМга киришда коррупция йўқлигини айтди

Бугун АОКАда Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни қабул қилиш тартибига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири мутасаддиларга ҳарбий ОТМда қабул жараёни, тиббий ва жисмоний кўриклардан ўтишда учраётган коррупциявий ҳолатлар статистикаси бўйича савол берди.
«Тўғрисини айтиш керакки, жамиятда кечаётган жараёнлар бошқаришни талаб қилади. Президентимизга минг раҳмат коррупцияга қарши курашишга доир қонун қабул қилинди, қўмита тузилди, бу борада ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Мудофаа вазирлиги таълим тизими бундан (коррупциядан.таҳр) йироқ, буни баралла айтишимиз мумкин. Миш-миш ва ҳоказолар бу бошқа масала. Бу бўйича статистиканинг ўзи ҳам йўқ. Шунинг учун сизларга фарзандингиз ҳарбий бўламан деса уни, албатта, Қуролли Кучлар академиясига йўналтириб юборинг, биз 9та бакалавр йўналиши бўйича таълим берамиз», дея жавоб берди Қуролли Кучлар академияси бошлиғининг ўринбосари Рустам Самадов.
Инобат АҲАТОВА,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг