Тинч-осойишта, фаровон ҳаёт учун масъулмиз

12:06 12 Октябр 2021 Жамият
520 0

Бағдод тумани иккинчи сектори томонидан аҳоли хонадонларига уйма-уй кириш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Айни пайтда секторда ҳудудида 9124 та хонадон мавжуд бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 1171 та хонадонга уйма-уй кирилиб, аниқланган муаммолар жойида бартараф этилиши таъминланди. Ўтказилган 24 та сайёр қабулларда 117 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 106 таси жойида ижобий ҳал этилишига эришилди.  

Хусусан, ишга жойлаш масаласида 26 та, бир марталик ёрдам пули бўйича 14 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 8 та, имтиёзли кредитлар олишда ёрдам сўраб 28 та, касбга ўқитиш юзасидан қилнган 12 та мурожаатлар ижобий ҳал этилди. 

Мурожаатлар асосида  “Меҳнатобод” МФЙда яшовчи мактаб ёшидаги болаларнинг 4-5 км. узоқликдан қатнаш муаммоси ўрганилиб, ҳомийлик асосида 4 млрд. 700 млн. сўмлик лойиҳа қийматига эга 330 ўринли замонавий мактаб биноси лойиҳалаштирилди ва қурилиш ишлари якунига етказилди. Қурилиш ишларига ҳомий ва ташаббускорлар томонидан 3 млрд. 950 млн сўм, бюджет маблағлари ҳисобидан 750 млн.сўм сарфланди.

“Саховат” МФЙда истиқомат қилувчилар мурожаати асосида  маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланди. Натижада маҳалла фаоллари ва ташаббускорларни жалб қилган ҳолда 160 млн. сўм маблағ сарфланиб, янги бино қурилиб фойдаланишга топширилди.

Сектор ҳудудида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, даромадини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида 36 та юридик шахсларга  3 млрд.  570 млн. сўм, 322 нафар жисмоний шахсга 6 млрд. 26 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Умуман олганда, ўтган қисқа даврда иккинчи секторда турли масалалар бўйича 467 та тадбиркорлик субъектларига кўмаклашилди.  

Мисол учун, “Анварбек кўп тармоқли хусусий корхонаси туман прокурорининг амалий ёрдами билан ташкил этилиб, унга 1 млрд. сўм миқдорда кредит маблағи ажратилишида амалий кўмак берилди. Бу лойиҳа қиймати 3 млрд. сўмни ташкил этиб, Туркия, Хитой ва Германиядан янги техналогиялар олиб келиниб, барча турдаги замонавий мебел маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида сектор ҳудудидаги 25 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

“Маҳаллабай” ўрганишлар натижасида 717 та хонадон “Темир дафтар”га киритилган бўлиб, кўрсатилган ёрдамлар туфайли  661 та хонадон рўйхатдан чиқарилди. Ҳозирга қадарли эҳтиёжманд хонадонларга 1603 та ҳолатда 1 млрд. 51 млн. сўм қийматга тенг бўлган ёрдамлар кўрсатилди.

Асосий эътибор эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга қобилиятли аъзоларини доимий ишга жойлаштириш, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш, иссиқхона хўжалигини юритиш, қорамол, парранда ва қўй боқиш, томорқадан ёки ижарага олинган ердан фойдаланишни ўргатишга қаратилмоқда. Шу тариқа “Темир дафтар”даги эҳтиёжманд оила аъзоларининг 686 нафари ишга жойлаштирилди.

Мурувват қишлоғида 40 та даромад манбаига эга бўлмаган хонадонларга ҳомийлар ҳисобидан бир хил кўринишда товуқхона қуриб берилди. 70 та эҳтиёжманд хонадонга 1 400 бош етмиш беш кунлик қора товуқ, ўн кунлик озуқа тарқатилди.  Қишлоқдаги 100 та хонадонга узум етиштириш учун махсус устунлар ўрнатиб берилиши таъминланди. “Обод қишлоқ-обод кўча-обод хонадон” дастурини амалга ошириш мақсадида ушбу қишлоқдаги 20 та хонадонга тандир қуриб берилди, 10 та хонадон атрофи девор билан ўралди.

Сектор ҳудудидаги  9124 та томорқаси мавжуд хонадонларнинг тўлиқ ўрганилиб, 105,2 гектар экин экиш мумкин бўлган ер майдони аниқланди. Ерга тўлиқ сабзавотлар ва бошқа турдаги экинлар ҳамда мевали дарахтлар, узум кўчатлари экилиши учун амалий ёрдам кўрсатилди.  

“Аёллар дафтари”нинг ишлаш мақсадида биринчи босқичда 626 нафар 30 ёшдан юқори аёллар киритилган бўлиб, амалга оширилган ишлар натижасида уларнинг барчаси рўйхатдан чиқарилди. Бундан ташқари, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 125 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди, 28 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 26 нафарига 469 млн. сўм кредит олиб берилди.

“Ёшлар дафтари”га сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 1081 нафар 18-30 ёшдаги фуқаролар киритилган бўлиб, кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида уларнинг барчаси дафтардан чиқарилишига эришилди.Хусусан, уларнинг 376 нафари ишга жойлаштирилди, 169 нафарига кредит ажратилди, 451 нафарига такрорий экин экиш учун ер майдонлари берилди, 37 нафари устоз-шогирд йўналишида ҳунармандларга бириктирилди ва ҳоказо.

“Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида  сектор ҳудудидаги қалампир етиштириш билан шуғулланувчи “Мирзаобод”, “Юқори Мирзаобод”, “Шўроқер” ва “Майловой” маҳалла аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида ташкаббускор тадбиркор Ф. Бердалиев билан биргаликда кооперация ташкил этилди.  “Агро минтақа” ишлаб чиқариш кооперациясига туман ҳокимлигининг амалий ёрдами билан 13 гектар ер майдони ажратиб берилди. Шунингдек, мазкур ҳудудда “Караван Бағдод” кооперацияси ташкил қилиниб, 15 гектар ер майдони пандемия таъсир қилган 50 та хонадонга 20-30 сотихдан ажратиб берилиб, қалампир экилди. Бунинг натижасида ҳар бир хонадон 16-20 млн. сўмдан даромад олиши кутилмоқда.

“Пахтаобод” МФЙда яшовчи Зуҳра Усмонованинг уйи янгитдан 3 хонали қилиб битказилаётган бўлса, Қашқармакей МФЙда истиқомат қилувчи Жаҳонгир Қодировга 5 хонали уй қуриб битказиб берилмоқда. Ўтган даврда 5 нафар ногиронларга ногиронлик аравачаси, 4 тасига қўлтиқтаёқ, 3 тасига эшитиш мосламаси, 8 нафарига протез-ортопедия маҳсулотлари, 792 нафарига бепул дори-дармон воситалари тарқатилди. 

Сектор ҳудудида коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ички ва  умумфойдаланишдаги йўлларни таъмирлаш, шағал ётқизиш, асфальтлаш, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминоти сифатини ошириш масалалари ҳам доимий эътиборда.

Бу борада олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлардан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса, сектор ҳудудида яшаётган аҳоли тинч-осойишта, фаровон ҳаёт шукуҳидан баҳраманд бўлиб яшашига қаратилган.

 

“Халқ сўзи”.    

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?