Тил – ҳар бир миллатнинг бебаҳо хазинаси

14:46 01 Декабрь 2021 Жамият
235 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда 1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбирларида сўнгги йилларда юртимизда ҳар бир миллатнинг тил ва миллий урф-одатлари бардавомлигини таъминлаш, жамиятда бағрикенглик муҳитини қарор топтириш борасида рўёбга чиқарилаётган кенг қамровли ишлар алоҳида эътироф этилмоқда.

Тил – бу халқ тарихини, маданий меросини, турмуш тарзи ва анъаналарини ўзида мужассам этган бебаҳо хазинадир. Бугунги кунда қорақалпоқ тилининг халқимиз ижтимоий ҳаётидаги обрўси ва нуфузини янада ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бераётганини педагогик фаолиятимиз давомида яққол кўрмоқдамиз. Хусусан, 1 декабрь – Қорақалпоқ тили куни муносабати туманимиздаги мактаблар ўртасида танлов ўтказилди. Мазкур танлов ўқувчи-ёшларимизда она тилини эъзозлаш ҳисси юксак эканини, саводхонлик даражаси юқорилигини кўрсатди.

Маълумот учун, қорақалпоқ тили ёзуви араб графикаси асосида 1924 йилда шакллантирилган. 1929-40 йилларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ ёзуви амалда бўлган. 1940 йилдан кирилл графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1999 йилдан лотин графикаси асосидаги ёзувга ўтиш ишлари амалга оширилмоқда.

А. Каримова,

Элликқалъа туманидаги 40-сонли мактаб ўқитувчиси,

Ўзбекистон халқ таълими аълочиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?