Тиббиётни бошқариш бўйича сертификати бор айрим раҳбарларга 100 фоиз устама тўланади
Иллюстратив фото
Тиббиётни бошқариш бўйича сертификатга эга айрим раҳбар ва уларнинг ўринбосарларига устама тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Бунда тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида раҳбарлар учун тиббиётни бошқариш бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади.
Дастур якуни бўйича сертификатга эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маошининг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига эса 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага 50 фоизи миқдорида устама берилади.
Шунингдек, раҳбар ходимлар учун KPI белгиланади ҳамда ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади.
Таъкидлаш жоиз, 1 йил давомида KPI бўйича ижобий, яъни 56 фоиздан юқори натижа кўрсатмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг