Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади
«Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 09.11.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, 2026 йилдан давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили қуйидаги номинациялар бўйича танлов ўтказилади:
- «Энг яхши республика шифохонаси раҳбари», «Энг яхши ҳудудий соғлиқни сақлаш органи раҳбари»;
Ҳар бир ҳудудда:
- «Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари», «Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари», «Энг яхши туман (шаҳар) шифокори» ва «Энг яхши туман (шаҳар) ўрта тиббиёт ходими»;
- «Энг яхши оилавий поликлиника», «Энг яхши туман (шаҳар) шифохонаси» ва «Энг яхши ҳудудий шифохона».
Танлов натижалари асосида ғолиблар қуйидаги миқдорларда 1 марталик рағбатлантирилади:
- тиббиёт муассасалари – 500 млн сўм;
- тиббиёт ва раҳбар ходимлар – 30 млн сўм.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг