Тиббиёт олий ўқув юрти талабалари учун вазир стипендияси таъсис этилди
Фото: ССВ матбуот хизмати
Юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари учун «Соғлиқни сақлаш вазири стипендияси» таъсис этилди.
Бу ҳақда вазирнинг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра мазкур стипендия бакалавриат ва магистратура босқичида таҳсил олаётган ёшларга берилади.
У ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасининг 5 нафаргача номзодига бир йил мобайнида ажратилади.
Ушбу стипендияга номзодларни саралаш ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 1 ой олдин матбуотда эълон қилинади.
Номзодлар томонидан аризалар мавжуд 11 та тиббиёт олий ўқув юртининг «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими»га тақдим этилади.
Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи асосида берилади.
Стипендия миқдори Ибн Сино номидаги давлат стипендияси миқдорига тенглаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг