Тиббиёт ходимларида коронавирусга қарши махсус иммунитет топилди

04:18 20 Ноябрь 2021 Дунё
934 0

Фото: Reuters

Британиялик олимлар шифохоналарда ишлайдиган тиббиёт ходимларининг коронавирусга қарши махсус иммунитетга эга эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда "Mitteldeutscher Rundfunk" радиоси олимлар маълумотларига таяниб хабар берди.

Тадқиқотда Буюк Британиядаги клиникалардан бирида фаолият олиб бораётган 58 нафар шифокор иштирок этди. Тадқиқот давомида иштирокчиларда тўрт ойда коронавирус аниқланмади. Бу даврда ҳатто уларнинг ҳамкасблари иш жойида инфекцияни юқтириб олган бўлса ҳам уларда касаллик аломатлари кузатилмаган.

Тадқиқот давомида 20 шифокорда Т-ҳужайра контсентрациясининг ортиши, яна 19 нафарида қўшимча иммун оқсили аниқланган. Олимлар уларда касалликнинг юқиш жараёни тўхтаганини аниқладилар. Аммо бунинг аниқ сабаби ўрганилмаган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, уларнинг иммунитети инфекцияни тезда енгиб ўтади ва вирус организмга ўрнашишга улгурмайди.

Аввалроқ, ниқоб тақиш коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини камайтиришга энг самарали таъсир қилиши айтилган эди. Буюк Британия, Австралия, Хитой ва бошқа мамлакатлар олимларининг фикрича, ниқоб тақиш COVID-19 тарқалишига қарши курашда энг самарали чора ҳисобланади.

Ниқоб таъқиб касалликни юқтиришни 53 фоизга, ижтимоий масофа эса 25 фоизга камайтиради. Шунингдек, қўлларни мунтазам ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш ҳам инфекциядан сақланишда самарали чоралардан бири ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?