Тиббий олий таълим муассасаларида қанча талаба таҳсил олмоқда?

11:16 26 Октябр 2021 Жамият
405 0

архив фото

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 11 та тиббиёт олий таълим муассасасининг:

— 16 та бакалавриат йўналишида 39 919 нафар талаба;

— 53 та магистратура мутахассислигида 2 402 нафар талаба;

— 57 та клиник ординатура мутахассислигида 2 913 нафар клиник ординатор таҳсил олмоқда.

Шунингдек, жорий йилда 11 та тиббиёт олий таълим муассасасини:

— бакалавриат таълим йўналишларини 4 174 нафар;

— магистратура мутахассисликларини 938 нафар;

— клиник ординатура мутахассисликларини 1 308 нафар;

— республика ихтисослаштирилган илмий марказларни 626 нафар клиник ординатор тамомлаган.

Тиббий олий таълим муассасаларини жами 7 046 нафар мутахассис битирган.

Маълумот учун, 2021 йилда тиббий таълимдаги квоталар 2017 йилга нисбатан бир неча баробарга оширилиб, соҳада кадрлар тайёрлаш кўлами янада кенгайтирилди. Хусусан, бакалавриатдаги ўринлар 2 баробарга (3445 тадан 6950 тага) кўпайиб, магистратурада ўринлар 2,3 баробарга (718 тадан 1631 тага) етди.

Шу билан бирга, ординатурадаги ўринлар 5 баробарга (961 тадан 4972 тага) оширилиб, мақсадли квота жорий этилди ва қабул қилинадиган талабалар 1180 нафардан 1527 нафарга етказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?