Тезкор тадбир: қиймати 603 400 000 сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор вакиллари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, Тошкент вилояти, “Чинор” Йўл патрул хизмати масканида фуқаро бошқарувидаги “Исузу” русумли бўлган автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автоулов юкхонасида тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, рақамли маркировка кодлари бўлмаган умумий қиймати 603 400 000 сўмлик 184 дона алкоголь маҳсулоти, 900 дона тамаки маҳсулоти ҳамда 1 340 дона ҳаво спрейи борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг