Тест синовларида ногирон абитуриентларга қандай хизматлар кўрсатилади? — долзарб саволларга аниқ жавоблар берилди

21:13 05 Июнь 2021 Жамият
1310 0

Бу йилги тест синовлари билан боғлиқ саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев жавоб берди.

Савол: Тест синовларида ногирон абитуриентларга қандай хизматлар кўрсатилади?

Жавоб: Ўтган икки йилларда ўтказилган тест синовларида ногиронлиги бор абитуриентларни охирги кунларга қолдириш, яқин биноларга жойлаштириш, биноларга олиб бориш, олиб келиш учун транспорт ажратиш имкониятини яратиш, тест синови топшириш жараёнида тест топшириқларини ечиб бўлган, лекин масалан, қўли титраб, жавоблар варақасини бўяшга қийналган ногиронларга далолатнома тузиш ва қолган абитуриентларга эълон қилган ҳолда ёрдам кўрсатилган.

Бу йил ҳам улар эътиборсиз қолдирилмайди.

Савол: Агар математика фанидан миллий сертификат олса, мажбурий ва ихтисослик фанидаги математикага ўтадими?

Жавоб: Йўқ, у фақат ихтисослик фанлари учун амал қилади. Мажбурий фанлардан тест синовини топшириш керак.

Савол: Электрон тўловни амалга оширишда фоиз ҳам олиб қолинади. Бошқа турда тўлов қилса бўладими?

Жавоб: Тўловни электрон шаклда эмас, энг яқин банкка бориб амалга оширса ҳам бўлади. Унда ортиқча тўлов олинмайди.

Савол: Миллий тест тизими доирасида математика фанидан тест топшириб, 70 фоизлик сертификат олдим. Лекин кўнглим тўлмаяпти, бошқатдан топширсам бўладими?

Жавоб: Талабгор навбатма-навбат ўзи танлаган таълим йўналишига мос умумтаълим фанларидан сертификатларга эга бўлиши ёки бирор фандан паст балл тўплаган тақдирда, юқори натижага эга бўлиш мақсадида, уни қайта топшириши ҳам мумкин.

Шунингдек, абитуриент сертификати бўлса ҳам, ўз ихтиёрига кўра шу фандан кириш тест синовини топшириши ҳам мумкин, монелик йўқ, бундай ҳолларда сертификатдаги эмас, кириш тест синови натижаси ҳисобга олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер