Илон Маск "Tesla"нинг Берлиндаги янги заводи қачон иш бошлашини маълум қилди

12:03 14 Октябр 2021 Дунё
1222 0

Фото: Reuters

"Tesla"нинг Берлиндаги янги заводи келгуси ой бошида илк электромобилларини чиқариши мумкин.

Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маскка таяниб "Reuters" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Компания келгусида кунига 5 000 та, энг яхши ҳолатда эса 10 000 та автомобиль ишлаб чиқаришни мақсад қилган. 2022 йил охиригача мазкур завод ўз аккумулятор батареяларини тайёрлашни йўлга қўйилади.

Ҳозир компания Германия Атроф-муҳит ва табиий ресурслар вазирлигидан ушбу заводда ишлаб чиқаришни бошлаш учун рухсат кутмоқда. Маск рухсат яқин ҳафталарда берилишига умид қилмоқда. Жамоатчиликнинг завод билан боғлиқ хавотирлари бўйича якуний маслаҳатлашув 14 октябрга режалаштирилган ва шундан сўнг вазирлик қарор қабул қилади.

Заводда электромобиллардан ташқари аккумулятор ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда. Маскнинг тушунтиришича, корхона нисбатан кам сув ишлатади ва батареяларни ишлаб чиқариш экологияга таъсир қилмайди.

"Tesla" 50 ГВт/соат қувватли аккумуляторлар тайёрланадиган мазкур заводга 5,8 миллиард доллар сармоя киритмоқчи. 

Маскнинг айтишича, корхонага ишчиларни ёллаш муаммо бўлиши мумкин. Шу боис у фуқаролардан бутун Европа бўйича иш сўраб мурожаат қилишга чақирди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер