Термизда арзон уй-жой сотишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

01:45 04 Ноябрь 2021 Жамият
584 0

Термиз шаҳрида арзон уй-жой сотишни таклиф қилган фирибгар қўлга олинди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 16 октябрь куни маҳаллада яшовчи фуқаро 17 август куни Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида уй-жой сотиб олишга ёрдам беришни ваъда қилганини айтган.

Жабрланувчи фирибгарга ишониб, унга 1 700 доллар ва 5 500 000 сўм берган, ҳуқуқбузар ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?