“Тенглик ва шаффофлик тамойиллари таъминланган” – халқаро кузатувчилар

12:35 24 Октябр 2021 Жамият
153 0

Фото: Халқ сўзи

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) вакиллари Хелен Корнблюм ва Пол Свэйнэ Тошкент вилоятида давом этаётган сайловни ОАВда ёритиш жараёнлари билан танишмоқда.

— Бугунги сайлов жараёнлари ОАВда тенглик ва шаффофлик тамойиллари асосида ёритилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Барча сайлов участкалари томонидан тақдим этилаётган ахборотларда холисликни, ошкоралик кўряпмиз. Жараёнларда иштирок этаётган журналист ва блогерлар учун ахборот олиш ва уни ёритишда маҳаллий ҳокимиятлар томонидан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилгани қувонарли, - дейишди халқаро кузатувчилар.

Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?