Тендер ўтказишда рақобатни бузишга йўл қўйилмайди

18:33 19 Сентябр 2022 Жамият
347 0

Иллюстратив фото

Танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган қуйидагилар тақиқланади:

— савдолар ўтказиш тартибини бузиш;

— савдоларнинг ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари томонидан савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

— хўжалик юритувчи субъектлардан савдоларда қатнашиш учун ҳужжатларни қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш;

— савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш;

— савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш;

— лотлар таркибига савдоларнинг предметига технологик ва функционал жиҳатдан боғлиқ бўлмаган қўшимча товарларни (ишларни, хизматларни) киритиш;

— товарнинг аниқ ишлаб чиқарувчисини кўрсатиш.

Мазкур талабларнинг бузилиши танлов (тендер) савдоларининг қарорларини ва шу савдолар натижалари бўйича тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер