Темир йўл транспортидан бир кунда ўртача нечта йўловчи фойдаланади?

12:02 18 Ноябрь 2023 Иқтисодиёт
59 0

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 7,4 млн йўловчи ташилган.

Йўловчи ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 751,4 мингтага ошган.

2023 йил январь-сентябрь ойларида бир кунда ўртача 27,2 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 мингтага ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?