“Телеграм” мессенжерида яна бир гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида яшовчи 32 ёшли Ж.Ж. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан “номаълум шахс” томонидан 2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ечиб олинганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти, Бувайда туманида яшовчи 21 ёшли М.М. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М., Ж.Ж.га ўзини “Телеграм” мессенжеридаги “Telefon Bozor” гуруҳининг админи сифатида таништирган ҳолда, 2.000.000 сўм бошланғич тўлов эвазига қолган пулини 6 ойга 166.000 сўмдан бўлиб тўлашга беришини айтиб, Ж.Ж.нинг банк картасидан 2.000.000 сўм пулларни ўтказдириб олиб, қора рўйхатга киргизиб қўйганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у билан ўтказилган “Сўров” тезкор-қидирув тадбири давомида ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг