"Telegram" асосчиси Павел Дуров Франция фуқаролигини қабул қилди

03:39 23 Ноябрь 2021 Дунё
689 0

Фото: rg.ru

"Telegram" асосчиси Павел Дуров Франция фуқаролигига қабул қилинган.

Манбага кўра, Дуровга Франция фуқаролиги жорий йилнинг август ойида берилган. Тегишли ҳужжатда унинг исми шарифи ва туғилган йили кўрсатилган. Ҳозирча ушбу маълумотга Дуров томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Дуровда Россия фуқаролигидан ташқари Кариб оролида жойлашган Сент-Китс ва Невис мамлакати фуқаролиги ҳам бор. Олдинроқ Дуров мазкур давлатда бирор марта бўлмаганини ва унинг паспортини Европа Иттифоқи ҳудудидан чиқмасдан ҳам олиш мумкинлигини маълум қилган эди. 

Қайд этилишича, Сент-Китс ва Невис паспорти Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳудудига визасиз бўлиш ҳуқуқини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?