Тель-Авив халқаро миқёсда қўллаб-қувватланишини давом эттирмоқчи бўлса, Ғазодаги урушни тўхтатиши керак — Дональд Трамп

12:53 01 Апрель 2024 Дунё
324 0

Фото: Reuters

Тель-Авив халқаро миқёсда қўллаб-қувватланишини давом эттирмоқчи бўлса, Исроил зудлик билан Ғазо секторидаги урушни тўхтатиши керак.

Бу ҳақда бизнесмен ва АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп «Israel Hayom» нашрига берган интервьюсида гапирди.

«Сиз буни қилишингиз керак (Ғазо секторини тозалаш бўйича операциянинг фаол босқичини якунланг). Исроил жуда эҳтиёт бўлиши керак, чунки [уруш туфайли] сиз дунёнинг кўп қисмини йўқотасиз, кўплаб қўллаб-қувватловларни йўқотасиз», — деди америкалик сиёсатчи. Шу билан бирга, Трамп Исроилнинг Фаластиннинг ҲАМАС радикал гуруҳига қарши мудофаа ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Республикачилар партиясидан аъзоси Тим Уолберг Мичиганлик сайловчилар билан учрашувда Ғазо секторига ядровий зарба беришга чақирган эди. Йиғилганларнинг сўзларига кўра, Уолберг Ғазо секторида Исроил билан можарога тезда барҳам бериш учун «ҳамма нарса Нагасаки ва Хиросимадагидек бўлиши керак», деди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?