Текбол спорт тури умумтаълим мактабларидан бошлаб оммалаштирилади
Шу мақсадда Ўзбекистон Текбол федерацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳози топширилади
Яқинда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида «Текбол» спорт турининг жиҳозларини қабул қилиб олишга бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон текбол федерацияси вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Текбол федерацияси раиси О.Касимов томонидан белгиланган режага мувофиқ илк босқичда республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳозларини топшириш бўйича Халқ таълими вазирлигига сертификат тақдим этилди.
Шунингдек, ушбу тадбирда Фарҳод Тожиев, Ислом Иномов, Камолиддин Мурзоев, Азиз Ибрагимов, Шавкат Саломов каби таниқли футболчилар ҳам иштирок этиб, ёшларга текболни қандай ўйнаш борасида маҳорат дарслари намойиш этишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг