Театр жамоаси — халқаро фестиваль ғолиби

11:16 31 Июль 2025 Жамият
138 0

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоаси Португалия мамлакатида ўтказилган “MIT — Mostra Internacional de Teatro” номли IV халқаро театрлар фестивалида иштирок этди.

Қувонарлиси, ушбу нуфузли фестивалда Антон Чехов асари асосида саҳналаштирилган “Таклиф ва тўй” спектакли билан қатнашган жамоамиз “Энг яхши спектакль” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.

— Бу фестивалдаги иштирокимиз бизга янада кўпроқ ижодий руҳ, шижоат бағишлади, — дейди театр актёри Парда Номдоров. — Ҳар бир чиқишимизни мухлислар жуда катта қизиқиш, олқишлар билан қарши олди. Театримизда янада янги-янги спектаклларни қўйиш, келгусида ҳам уларни жаҳон саҳналарига олиб чиқишни мақсад қилиб қўйдик.

Театр жамоаси Португалиянинг бир қатор шаҳарларида гастроль сафарларини ҳам амалга оширди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер