Театр ва маданият ходимлари Нукус гарнизонига ташриф буюрди

15:30 20 Сентябр 2019 Жамият
901 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган  “Маънавият фестивали” доирасида Шимоли-ғарбий ҳарбий округи Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Рустам Мусулмон, Фахрий жамоатчи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаоли, фалсафа фанлари доктори, профессор, халқаро тренер Жамила Шермухамедова, Нукус давлат педагогика институти доценти, тарих фанлари доктори Яхшибека Абдуллаева ва Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида фаолият юритаётган Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари иштирок этишди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати  хабар берди.

Ёшларни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашда маънавиятнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини маърузаларга қамраб олган тадбир давомида меҳмонлар томонидан турли мавзулар қизиқарли тарзда баён этилди. Айниқса, юртимизнинг йирик дарғалари иштирокидаги учрашув аскарлар хотирасида ёрқин таассуротлар билан муҳрланди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?