ТДЮУнинг илк стипендиат ва таълим гранти совриндорлари аниқланди

15:08 24 Сентябр 2020 Жамият
605 0

Жорий ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университети талабалари ҳамда университет қошидаги академик лицей ўқувчилари учун стипендия ва таълим грантлари ажратиш режалаштирилган эди.

ТДЮУ ректорининг буйруғига биноан илк стипендиат ва таълим гранти соҳиблари тасдиқланди. Бу ҳақда ОТМнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

“Номзодларни аниқлашда уларнинг аъло баҳоларга ўқиши, чет тилини пухта билиши, ижодий, ижтимоий ва интеллектуал танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишларидаги фаоллиги инобатга олинди.

Ҳужжатга кўра, Оммавий ҳуқуқ факультети 2-курс талабаси Фарангиз Эштурдиева, Жиноий одил судлов факультети 3-курс талабаси Гулираъно Очилбоева, Хусусий ҳуқуқ факультети 2-курс талабаси Юлдузхон Абдусолихова, Хусусий ҳуқуқ факультети 2-курс талабаси Зиёда Боратова, Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети 3-курс талабаси Юлдуз Рашидова ТДЮУ стипендиясини қўлга киритди. Уларга сентябрь-июнь ойлари давомида бир ойлик стипендия базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз оширилган ҳолда тўлаб борилади.

Шунингдек, Оммавий ҳуқуқ факультети 4-курс талабаси Нилуфархон Махмудова, Жиноий одил судлов факультети 4-курс талабаси Рустамбой Рустамов, Хусусий ҳуқуқ факультети 4-курс талабаси Исломбек Абдуҳакимов, Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети 2-курс талабаси Хушназар Жўраев илк грант соҳиблари бўлди. Улар ўқув йили учун белгиланган тўлов-контракт суммасининг 50 фоизидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2020 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида ТДЮУ раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан иқтидорли талаба ҳамда ўқувчиларни рағбатлантириши мумкинлиги қайд этилган” дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?