ТДЮУда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича магистратура мутахассислиги очилади

21:02 16 Февраль 2021 Жамият
571 0

Тошкент давлат юридик университети ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда ОТМнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар берди.

Меморандумга кўра, ТДЮУда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича алоҳида магистратура мутахассислиги очилади.

Шунингдек, коррупциянинг ҳолати, тенденциялари ва сабаблари юзасидан социологик, илмий ва бошқа тадқиқотларни ташкил этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилади.

Бундан ташқари, меморандум доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, хорижий мутахассис ва профессор-ўқитувчилар университет ўқув жараёнига жалб этилади.

Шу билан бирга республика, халқаро ҳамда хорижий грант лойиҳаларида иштирок этиш, университет тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?