ТДЮУ битирувчиси дунё бўйича 20 нафар талабага бериладиган стипендияни қўлга киритди

12:32 19 Сентябр 2020 Жамият
189 0

Тошкент давлат юридик университети битирувчиси Саидкомил Ибодуллаев Глазго университети (Буюк Британия)нинг «Халқаро ҳуқуқ» дастури бўйича 2020 — 2021 ўқув йилида магистратура босқичида таҳсил олиш учун ўтказилган танловдан муваффақиятли ўтди. Шунингдек, у мазкур университет президентининг дунё бўйича 20 нафар талабага бериладиган стипендиясини ҳам қўлга киритди.

Энг қувонарлиси, ТДЮУ ректорининг буйруғига асосан Саидкомилнинг мазкур нуфузли таълим муассасасида ўқиш ва турар жой харажатлари университет томонидан молиялаштириладиган бўлди. У ўқишни тугатиб қайтганидан сўнг Тошкент давлат юридик университетида фаолият юритади.

Маълумот учун, Глазго университети (University of Glasgow) 2020 йилда "QS World University Rankings” рейтингида 67-ўринни эгаллаган. Олийгоҳ Буюк Британияда Оксфорд ва Кембриж университетларидан кейинги энг яхши ҳуқуқ факультетига эга олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?