ТДПУда биринчи босқич талабалари учун «Танишув дарслари» бошланди

17:34 12 Октябр 2020 Жамият
478 0

Коронавирус пандемияси туфайли доимий турмуш тарзимиз, барча режаларимиз ўзгарди. Биргина олий ўқув юртларига қабул, имтиҳон ва ўқув жараёнларининг ўзида кўплаб ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, жорий ўқув йилида 12 октябрдан барча ОТМнинг 1 босқич талабалари билан ишлаш, улар учун янги ўқув йилининг бошланиши бўйича танишув-таништирув дарслари ташкил этилиши белгиланди. Шунга биноан, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ҳам карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда 1-курсга қабул қилинган, талабалар билан «Танишув дарслари» бошланди.

Талабаларга янги ўқув йилида ўзига хос шижоат, ғайрат бахшида этиш мақсадида, университет залида университет ректори Алишер Умаров ва бир қатор профессор-ўқитувчилар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида олий таълим муассасаси ва ундаги профессор-ўқитувчилар ҳақида дастлабки маълумотлар берилди. Имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга университет томонидан «Ташаккурнома» ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнгида университет талабалари томонидан тайёрланган байрам дастури тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, юртимизда коронавирус пандемияси даврида таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори мавжуд бўлиб, танишув-таништирув дарслари кунига 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда 3 кундан 2 ҳафтагача ташкил этилиши режалаштирилган, сўнгра масофавий таълим жараёнлари бошланиши белгиланган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?