«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Қонуннинг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»
2022 йил 16 июль куни Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқиш учун келиб тушган «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, қатор вазирлик, идоралар, шунингдек, илмий, ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Муҳокама чоғида Қонун ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга қаратилгани ва илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани таъкидланди. Кўриб чиқилаётган Қонун меҳнат мигрантларининг жўнаб кетиши, ишга жойлашиши, ишлаш муддати, қайтиб келиши ва реинтеграция қилиниши билан боғлиқ барча жиҳатларни тартибга солиш имконини берувчи тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжат эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шу билан бирга, сенаторлар вазирлик ва идоралар, экспертлар томонидан кўриб чиқилаётган Қонунни такомиллаштириш бўйича 60дан ортиқ турли таклифлар киритилганини таъкидлади. Мажлис доирасида ҳар бир таклиф атрофлича муҳокама қилинди.
«Халқ сўзи»,
Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг