Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва "UberHint" компанияси ўртасида меморандум имзоланди

10:21 11 Май 2022 Жамият
331 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Латвия Республикасининг «UberHint» корхонаси раҳбарияти ўртасида музокаралар ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддиларидан иборат делегация аъзоларининг Латвияга ташрифи доирасида Агентлик ва "UberHint" компанияси ўртасида меморандум имзоланди.

Унга кўра, Латвия компанияси Ўзбекистон фуқароларига Европа Иттифоқида ишлаш учун визалар ва яшаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ҳамда олиш бўйича тўлиқ маълумот олишга ёрдам берадиган махсус илова ва веб-сайт ишлаб чиқади.

Меморандумнинг энг муҳим жиҳатидан яна бири – Европа Иттифоқида ноқонуний бўлган, яъни визалари ва яшаш учун рухсатномалари муддати тугаган ўзбекистонлик фуқароларга ёрдам кўрсатишдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер