Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ўртасида хорижий ишчи кучини жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди

14:42 16 Ноябрь 2022 Жамият
416 0

Ушбу имзоланган меморандумга кўра, фуқаролар Корея Республикасига эркин ёллаш тизими асосида корейс тили бўйича UBT-EPS-TOPIK тест имтиҳони орқали муваффақиятли ўтиш асносида ташкилий тарзда Корея Республикасига ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида 4 йилу 10 ой муддатга шартнома асосида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар корейс тилини етарли даражада билиши, ёш чегараси 18-39 оралиғида бўлиши, юқумли касалликларга чалинмаган, муқаддам Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ меҳнат фаолиятини амалга оширмаган ва Ўзбекситонда судланмаган фуқаролар қатнашиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер