Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

13:29 01 Ноябрь 2023 Сиёсат
53 0

2023 йил 20-октабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Покистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Фарук билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт-коммуникация соҳаларида ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Покистоннинг халқаро майдонда, хусусан, БМТ, ШҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?