Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украина билан чегарадош вилоятларида жойлашган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

17:52 24 Февраль 2022 Жамият
883 0

Архив сурат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ватандошларга, жумладан, Россия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга Украинадаги сўнгги воқеалар юзасидан ташвишланишга асос йўқлигини маълум қилди.

"Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Ростов-Дондаги Бош консуллиги Россиянинг тегишли идоралари билан доимий алоқада", дейилади хабарда.

Шу билан бирга, ТИВ ўзбек халқига хавф туғилган тақдирда, зарур чоралар ўз вақтида кўрилишини таъкидлайди. Зарур бўлса, ватандошлар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари тавсия этилади:

+7 499 230-00-76 ва +7 499 230-00-32  — Москвадаги элчихона

+7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35 ва +7 988 586-59-82 — Ростов-Дондаги Бош консуллик

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер