Ташқи ишлар вазирининг янги ёрдамчиси тайинланди

20:38 04 Август 2020 Сиёсат
683 0

Отабек Валиев Вазир ёрдамчиси — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Котибияти раҳбари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

37 ёшли Отабек Валиев Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида туғилган. 2003 йилда Словакия Республикасининг Коменскийуниверситети ҳузуридаги тиллар марказини ва 2008 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг «Халқаро алоқалар» факультетининг бакалавриат босқичини тамомлаган. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппаратида турли лавозимларда ва Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида ишлаган.

Отабек Валиев, Олий Мажлис Сенатининг қарори билан Ўзбекистоннинг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланган Абат Файзуллаев ўрнини эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?