Ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишда маҳаллий Кенгашларнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди

14:37 29 Сентябр 2022 Сиёсат
280 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ҳамкорлигида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг котибият мудирлари ва мутасадди доимий комиссиялари раислари ва аъзолари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда мутасадди вазирликлар, маҳалий кенгаш депутатлари томонидан ҳудудларда ташқи иқтисодий алоқалар самарадорлигини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш фаолиятига алоқадор, кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар юзасидан танқидларга тезкорлик билан муносабат бериш амалиёти ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича зарур бўлган назарий асослар ва амалий кўникмалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, семинарда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар камлиги, ишлаб чиқариш жараёнларига илғор экспортбоб технологиялар етарлича жорий этилмаётганлиги, уларга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўз  борди.

Жумладан, депутатлар ва тадбиркорлар ўртасида яқиндан доимий мулоқот қилиш платформаси мунтазам ишламаётгани, бунда доимий комиссиялар мажлислари ва кенгашлар сессияларида лойиҳалар ҳамда тегишли дозарб муаммолар фаол муҳокама қилинмаётганлиги танқид қилинди.

Очиқ ва қизғин муҳокама давомида маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан долзарб ва амалий фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, экспорт жараёнлари натижадорлигини ошириш ва пировардида янги иш жойларини яратиш, аҳоли даромадларини оширишга каратилган тизимли чора-тадбирларни кўриш, хорижий ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер