«Tаshkent indeks»га талабаларни жойлаштириш бошланди

08:04 19 Сентябр 2022 Жамият
827 0

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан шу кунларда «Tashkent indeks» савдо мажмуасида талабалар учун ётоқ жойларни тайёрлаш жараёнлари қизғин олиб борилаётган эди.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан мақсад қилинганидек, айни пайтда мавжуд эҳтиёж учун қарийб 3 минг ўринли жой ҳозирланиб, бугун уларга 600 дан ортиқ талаба-қиз жойлашди.

Талаба-қизлар ва уларнинг яқинлари дастлаб мажмуадаги шарт-шароитни кўздан кечириб, яратилган имкониятдан мамнун эканликларини яширишмади. Шунингдек, бу ишларга бош-қош бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъулларига ўз миннатдорликларини билдиришди.

Эҳтиёждан келиб чиқиб, ётоқ ўринларни ошириш ва уларга талабаларни жойлаштириш ишлари давом эттирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?