Ташаббусни қўлга олиб ишлаш лозим

14:24 12 Сентябр 2021 Жамият
610 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Президентимизнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишларда Навоий шаҳар прокуратураси, 2-сектори ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.

Хусусан, сектор ташаббуси билан “Ватан” МФЙда “Ҳайринисо Гул-Текстел” тикувчилик цехи ташкил этилиб, 20 та иш ўрни яратилди. Уларга “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаролар жалб этилди.

Секторда жами ёшлар сони 13 700 нафарни ташкил этади. Хўш, улар билан сектор масъуллари қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бу ҳақда туман иккинчи сектор вакиллари қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

Жумладан, дастлабки хатлов натижасига кўра, сектор бўйича 1 029 нафар ёшлар “ёшлар дафтари”га киритилиб, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш бўйича тегишли вазифалар белгиланиб, доимий равишда ижроси таъминланиб келинмоқда.

Бундан ташқари, “ёшлар дафтари” платформаси бўйича 2651 тани ташкил этиб, шундан 509 таси дафтарга киритилган, 508 таси дафтардан чиқарилган. “Ёшлар дафтари”даги бир нафар фуқаро Ш. Мухаммадиева қолган бўлиб, у тадбиркорлик қилиш мақсадида банк кредитидан фойдаланиш истагини билдирган. Ҳозирда унга банк томонидан ажратиладиган кредит учун ҳужжатлари тайёрланмоқда.

“Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқаро У.Холов “AVTO CITY 111” номли жамият очишига ҳамда банкдан 225 млн. сўм кредит маблағи ажратилишига кўмаклашилди. Натижада ўн нафар ёш учун янги иш ўринлари яратилишига эрилишди.

Ўтган давр мабойнида ёшлар билан 48 та учрашув ўтказилди, 85 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди, 75 нафарига 1231,1 млн. сўмлик кредит ажратилди.

Дарвоқе, уйида таълим олаётган 34 нафар ўқувчиларнинг доимий ҳолидан хабар олиниб, кам таъминланган оилалар фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарурий ўқув қуроллари етказиб берилмоқда. Ёшларни касбга қизиқтириш мақсадида мактаб битирувчилари “Навоий” эркин иқтисодий зонасига саёҳатга олиб бориш ташкилаштирилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор раҳбарини ташаббуси билан жами 8 маротаба меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, 80 нафардан ортиқ фуқароларни доимий бандлиги таъминланди.  

Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда спортга кенг жалб қилиш мақсадида шаҳардаги 12-умумтаълим мактабида спортнинг футзал, “Кимёгар” МФЙда спортнинг футбол ва волейбол ҳамда “Ватан” МФЙда спортнинг футбол тури бўйича “Прокурор кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мабойнида секторда маҳаллаларда жами 141 та Workout ҳамда 3 та Streetbol спорт майдончалари ташкил этилди. Ҳудудларда мавжуд маданият ва спорт объектлари, ташкил этилган тўгараклар, уларга жалб қилинган ёшлар ва қўшимча имкониятлар таҳлил қилиниб, улардан самарали фойдаланиш орқали ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Навоий шаҳар 2-секторда бугунги кунда “аёллар дафтари”га киритилган 1-босқичдаги 284 нафар хотин-қизлар билан ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти.

Жорий йил январь ойида “аёллар дафтарига” киритилган 159 нафар ишсиздан ҳозирги кунга қадар барчасининг бандлиги таъминланди. Шунингдек, касб-ҳунарга ўқиш ҳамда кредит олиш истагида бўлган хотин-қизлар касбга ўқитилган ҳамда кредитлар ажратилган. 4 нафар хотин-қизга реабилитация мосламалари берилди.

Шунингдек, “аёллар дафтари”га киритилган 48 нафар боқувчисини йўқотган, 26 нафар ногиронлиги бўлган ва 4 нафар уй-жойни таъмирлашга муҳтож, жами 78 нафар аёлга 980 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди. Бундан ташқари, 4 нафар уй-жойни таъмирлашга муҳтож хотин-қизларни уйлари тўлиқ таъмирланди.

Шу билан бирга, “Ишонч” МФЙда яшовчи “темир дафтар”да рўйхатга турган М. Ғиёсовага Тошкент шаҳридаги “Бўстон” санаторияси ва “Навоиазот” сиҳатгоҳига даволаниши учун имтиёзли йўлланма олиб берилди.

Қлаверса, сектор ҳудудидаги “Кимёгар”, “Ишонч”, “Мустақиллик” ва “Турон” МФЙ бинолари жорий таъмирдан чиқарилди. Ҳудуддаги “Боғишамол” дала ҳовлилар жамияти ҳудудида ободонлаштириш ишлари жараёнида 1 км. йўл текисланиб, шағал тош ташалди, уй ва ташкилотларнинг деворлари оқланди, чиқиндилар олинди, 3 км. газ трубаси таъмирланди ҳамда ҳудуддаги “эски буюмлар сотиш” бозори ҳудуди тозаланиб, панжаралари ҳамда вагонлар бўялди.

Навоий шаҳар ҳудудидаги дарахтлар кўкаламзорлаштириб, оқланиб, буталди, лотоклар тозаланди. Кўп қаватли уйлар кириш йўлакларига, ички йўллар ёқасига жами 43 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, “Ватан”, “Ишонч”, “Гулзор” МФЙлар ҳудудидаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, таъмирланди ҳамда 500 метр оқовасув қувурлари тортилди.

Сектор ҳудудидаги маҳалларга қарашли кўп қаватли уйлар олдидаги 24 та болалар майдончаси ва кўп қаватли уйлар том қисмлари қайта таъмирланди. Темир панжаралар ўрнатилди, носоз арғимчоқлар таъмирланиб бўялди, янги спорт майдончалари ташкил этилди, кириш йўлаклари таъмирланди ва ертўла тик қувурлари янгисига алмаштирилди.

Жорий йил март ойида “Гулзор” МФЙда “Дил-ёғдуси-навоий” ИЧК тикувчилик цехи ташкил этилиб, 24 та иш ўрни яратилди. Шундан 15 нафари “аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқароларга ишга жойлаштирилди. Ҳозирда корхонага шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 60 млн. сўм миқдорида субсидия ҳамда “Микрокредитданк” шаҳар Амалиёт бўлими томонидан 98 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишида амлий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Навоий шаҳар “Гулзор” МФЙда яшовчи, “ёшлар дафтари” рўйхатига олинган фуқаро Р. Ортиқовага имтиёзли кредит олиб берилди. Натижада у ширинлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Бундан ташқари, шу маҳаллада яшовчи ва “ёшлар дафтари” рўйхатига олинган фуқаро Ф. Мардоновага тадбиркорлик билан шуғулланиши учун тижорат банки томонидан 32 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилишида кўмаклашилди. Натижада у акфа ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан шуғулланишни йўлга қўйди.

Бундан ташқари, “Кимёгар” МФЙ ҳудудида “Тикувчилик комплекси” ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, унинг учун ҳозирда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 25 нафар хотин-қиз тикувчиликка ўқитилмоқда.

Қилинган ишлар, ютуқлар ўзимизники. Асосийси, тизимдаги муаммоларни ҳал этиш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, аёллар, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами билан янада самарали иш олиб бориш лозим. Бу жараёнларда 2-сектор мутасаддилари ташаббусни қўлга олиб ишлаши ғоятда муҳим, албатта.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?