Тарихий учрашувда Швеция Ўзбекистон терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шомуродов ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйди
Хабар берганимиздек, бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Стокголм шаҳрида Швеция термасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Бу футболимиз тарихига киради. Сабаби вакилларимиз Европанинг кўзга кўринган ва кучли терма жамоасига қарши уларнинг майдонида муносиб тўп сурди.
Учрашув 2-1 ҳисобида шведлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйин дебютида ҳамюртимиз Абдулла Абдуллаев автогол қайд этиб, ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Исаак Телин ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди.
Аммо 2-таймда вакилларимиз уюштирган тезкор қарши ҳужум ва Сайфиев-Шомуродов комбинациясининг чиройли якуни мухлислар қалбида янги бош мураббий Сречко Катанес томонидан шакллантирилаётган жамоамизга нисбатан умид уйғотди. Якуний натижа 2-1, шведлар фойдасига.
Шомуродов томонидан киритилган голни кўринг ва завқланинг!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг