Тарихда биринчи марта сариқ пингвин суратга олинди

17:15 20 Февраль 2021 Дунё
1115 0

Бельгиялик фотосуратчи Ив Aдамс Жанубий Жоржия оролида ноёб пингвинни учратди ва уни суратга олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда "Известия" телеканали хабар бермоқда.

"Мен ҳеч қачон сариқ пингвинни кўрмаганман ва у ҳақда эшитмаганман. Нариги қирғоқдаги 120 минг пингвин орасида фақат биттаси сариқ рангда эди", дея таъкидлайди фотосуратчи.

Олимларнинг фикрига кўра, бу ушбу турдаги қушлардаги янги патлар пигменти. Шунингдек, ажойиб ранг генетик мутацияга боғлиқ бўлиш эҳтимоли ҳам бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?