Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар белгилаб олинди

Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар, қатор вазирлик ва идоралар вакиллари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари иштирок этди.
Учрашув давомида Олий Мажлис палаталарининг жорий йил 6 ноябрь куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган кейинги беш йилдаги устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қўмита олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
Мажлис иштирокчилари Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси фуқаролар ва экспертлар билан кенг муҳокама қилингани ҳамда у фуқаролар фаровонлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган чуқур ўйланган концептуал ҳужжат эканини алоҳида таъкидладилар.
Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда халқ вакиллари бўлган сенаторлар ва депутатлар муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.
Шу муносабат билан сенаторлар ўзаро фикр алмашдилар, шунингдек, етук маҳаллий экспертлар, қатор тегишли вазирликлар, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг Сенат Қўмитасининг янги йўналишлари, иш механизмлари тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқдилар.
Жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари билан парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, Афғонистоннинг янги давлат институтлари билан алоқалар ўрнатиш имкониятини назарда тутиш, ушбу мамлакат билан трансчегаравий ва минтақалараро алоқаларни ривожлантиришни рағбатлантириш таклиф этилди.
Бундан ташқари, Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан эришилган келишув ва тузилган битимлар устидан биргаликда парламент назоратини ўрнатиш, алоқаларни диверсификация қилиш, иқтисодий ва халқ дипломатиясини илгари суришда тажриба алмашиш орқали ҳамкорликнинг янги, истиқболли йўналишларини шакллантириш ва тарғиб қилиш таклиф этилди.
Мамлакат миллий манфаатларини илгари суриш мақсадида халқаро парламентлараро ташкилотларда фаол сиёсат олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Мажлис доирасида хорижий инвесторлар ва экспорт қилувчи корхоналар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Мисол учун, уларнинг мурожаатлари ва шикоятлари билан ишлашни такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш, шу жумладан, Сенат ва маҳаллий депутатлик Кенгашлари ўртасида яқинроқ ҳамкорлик олиб бориш орқали кўмаклашишда яхлит тизим яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, инвестиция дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, экспортни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини халқ депутатлари Кенгашлари билан ҳамкорликда ўрганишни изчиллик билан ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.
Мажлис якунлари бўйича янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
- Китоблар — тафаккур чашмаси
- Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг