Танзила Нарбаева: Тараққиёт стратегияси парламент вакилларидан катта масъулият талаб этади

15:47 03 Февраль 2022 Сиёсат
701 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Мажлисда Тараққиёт стратегияси хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Қайд этилганидек, халқаро майдондаги мураккаб вазият сақланиб турган беқарор бир вазиятда Юртбошимиз томонидан инсон қадрини улуғлаш - давлат сиёсатининг асосий мақсади сифатида илгари сурилиши тарихий аҳамиятга эга. Буни Тараққиёт стратегиясида 7 та асосий йўналиш ва кўплаб мақсадлар қамраб олингани, энг муҳими, ушбу вазифаларни муваффақиятли ижро этиш йўллари аниқ-тиниқ қилиб кўрсатиб берилганлигида ҳам кўриш мумкин.

Ялпи мажлисда Сенатнинг Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Тараққиёт стратегияси руҳига мос келадиган том маънодаги халқчил қонунларни ҳаётга татбиқ этиш бирламчи вазифа сифатида белгиланган бўлиб жорий йилда ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган 20 дан зиёд қонун қабул қилиш назарда тутилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар мавқеини мустаҳкамлаш, давлат назорати самарадорлигини таъминлаш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга доир 10 га яқин мутлақо янги қонунлар ана шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, халқимиз томонидан кутилаётган ҳужжатлар, яъни ҳоким лавозимига номзодларни илгари суриш тартиби, маҳаллий Кенгашлар ва ҳокимлар ваколатларини аниқ белгилаш тўғрисидаги қонунлар ишлаб чиқилади.

Стратегиянинг биринчи йўналиши – Инсон қадрини юксалтириш ва халқпарвар давлат барпо этиш йўналишидаги вазифалар ижросига парламент палаталари масъул қилиб белгиланди.

Парламент олдида турган вазифалар қанчалик залварли эканлигини 12 та мақсад доирасида 40 дан зиёд аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишидан ҳам билиб олиш мумкин.
Умуман, Тараққиёт стратегияси ҳамда Давлат дастурида белгиланган барча устувор йўналишлар парламент вакилларидан ўз фаолиятини янада такомиллаштиришни, ҳар бир масалага юксак масъулият билан ёндашишни талаб этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер