Танзила Нарбаева оилавий болалар уйига борди

20:30 01 Июнь 2024 Сиёсат
1403 0

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева «маҳалла еттилиги» ҳамда маҳаллий Кенгашлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ҳудудларга ташриф буюрмоқда. Унинг бу галги манзили Сурхондарё вилояти бўлди.

Ташриф давомида Танзила Нарбаева Ангор туманидаги оилавий болалар уйида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олиш мақсадида 10 нафар болани ўз тарбиясига олган Ҳошимовлар хонадонида бўлди.

Сенат Раиси болаларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклаб, ота-оналари билан суҳбатлашди. Болаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, уларни ўқитиш, соғломлаштириш, ақлий, психологик жисмоний ривожлантириш ва тарбиялаш борасидаги ишлар ҳолатига эътибор қаратди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер